Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Насаф» бугун Эрон клубига қарши «ҳаёт-мамот жанги»ни ўтказади

«Насаф» бугун Эрон клубига қарши «ҳаёт-мамот жанги»ни ўтказади

Фото: «Насаф» ФК

Бугун ОЧЛнинг 5-тур доирасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Эроннинг «Персеполис» жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув «Насаф» учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Чунки Қарши клуби мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун бугунги ўйинда ғалаба қозониши талаб этилади. Бердиев шогирдлари ҳисобида 6 очко бўлса, «Персеполис» ҳамда «Ас Садд» 9 очко жамғариб, гуруҳда етакчилик қилмоқда. Бирорта очко тўплай олмаган «Ал Васл» эса плей-офф учун курашни тўхтатган.

Мазкур учрашувни ФИФА ҳаками Али Абдулнаби бошчилигидаги Баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради. Қанотларда унга ҳамюртлари Муҳаммад Салмон ва Абдулла Алравоиймилар ёрдам беришади. Исмоил Ҳабиб Али эса захира ҳаками сифатида ишлайди. Ҳакамлар ишини Гонконглик Лам Чи Хо назорат қилади. Учрашув комиссари Али Жаброил, Фаластиндан.

Учрашув соат 19:30да бошланади.

ОЧЛ-2018. «С» гуруҳи, 5-тур
«Насаф» (Қарши) – «Персеполис» (Эрон)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг