Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда 48 оила уйли бўлди

Навоийда 48 оила уйли бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий  вилоятининг  барча туман ва шаҳарларида «Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари!» шиори остида фестивал бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида 48 оила Навоий шаҳрида қурилган замонавий уйлардан хонадонли бўлишди.

Суюнжон Ҳолиқов 2015 йилда Ҳиндистон давлатида ўтказилган халқаро математика олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган. Унга ҳам 3 хонали уй насиб этди.

— Бугун бизнинг оиламиз учун қувончли кун. 3 хонали уйнинг калити топширилди. Қувонарлиси, уйимизнинг бошланғич тўлови 54 млн. сўм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиши биз ёш оилалар учун яна бир ғамхўрлик, — дейди янги хонадон соҳибига айланган ёшлардан бири Алёна Горбачева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг