Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега деярли барча самолётлар оқ рангга бўялади?

Нега деярли барча самолётлар оқ рангга бўялади?

Фото: «Nasamoletah.ru

Самолётлар асосан оқ рангда бўлади. Ҳақиқатан ҳам нега? Нега сариқ ёки қорамас? Оқ ранг — мовий осмонда шу рангдаги самолёт яхши кўриниши учун эмас ёки оқ ранг авиасозлар ўртасида модага киргани ҳам йўқ. Бунинг техник сабаблари бор, деб ёзмоқда «Merkur».

— Caмoлётлар ҳам ташқи, ҳам ички таъсирлар туфайли (чунки юзлаб йўловчидан оз мунча иссиқ чиқадими) қизиб кетиш хусусиятига эга. Камига борт техникаси ҳам анча-мунча иссиқлик чиқаради. Парвоз муваффақиятли ўтишида ҳаво лайнерининг қизиб кетмаслиги жуда муҳим. Оқ қоплама эса самолётни айнан иссиқдан ҳимоялайди, — дейди Штутгарт авиасозлик университети профессори Андреас Штромайер.

Профессорнинг айтишича, қора рангли буюмлар ўзига кўп иссиқ тортиб олади. Агарда самолётлар қора рангга бўялганида эди, уларни совитиш учун қўшимча қурилмалар ўрнатиш керак бўларди, бу биринчи навбатда ёнилғи сарфини ошириб юборар, табиийки, самолётнинг умумий эксплуатация харажатлари кўпайиб кетган бўларди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг