Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» халқаро форуми иш бошлади

Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» халқаро форуми иш бошлади

Фото: «Mitc.uz»

Бугун Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» мавзуидаги халқаро форум ўз ишини бошлайди. Бу ҳақида АКТ вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Форум бош мавзуси замонавий тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. 

Форумда МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек, бизнес ва жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар. Форумга АКТ соҳасининг рақамли технологиялар йўналишида етакчи ҳисобланган халқаро экспертлар таклиф қилинган.

Форум дастури билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. 

«Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби»  халқаро форумида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг