Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқтўба фожиаси қурбонлари Наманганда дафн этилди

Оқтўба фожиаси қурбонлари Наманганда дафн этилди

Кадр: «Youtube»

Бугун, 23 январь куни эрта тонгда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкентдан учган махсус икки самолёти Наманган халқаро аэропортига қўнди.

Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида содир бўлган автобус ёнғинида ҳалок бўлган марҳумлар Наманган халқаро аэропортидан вилоят ишчи комиссияси томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирларга асосан замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналарида Тўрақўрғон, Косонсой ва Учқўрғон туманларидаги мотамсаро хонадонларга етказилди.

Жаноза намозида вилоят, шаҳар ва туманлар раҳбарияти, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бевақт ҳалок бўлган йигитлар ҳақига дуои фотиҳа қилдилар. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулхай Турсунов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Икромхон Нажмиддинов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоят аҳли номидан марҳумларнинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошларига ҳамдардлик изҳор қилиб, сабр-бардош тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида автобус ёниши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг