Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 3,5 млрд долларлик Меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 3,5 млрд долларлик Меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Тбилиси шаҳрида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 57-йиллик йиғилиши бўлиб ўтган эди. «Келажак сари кўприк» умумий шиори остида ўтказилган тадбирда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабарига кўра, тадбир доирасида вазир ўринбосари Хуррам Тешабаев ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларлик 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш бўйича Меморандумни имзолаган.

Дастурда ҳар икки томон учун манфаатли бўлган ва «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ўрин олгани айтилади. Бироқ айнан қайси лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳужжатлар имзолангани бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган ва 1998 йилда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилган. Ҳозирда ОТБ томонидан Ўзбекистон суверен портфелига тақдим этган маблағларнинг умумий ҳажми 12 миллиард долларга етди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг