Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси президенти Баҳромжон Газиев ва Россия замонавий бешкураш федерацияси президенти Вячеслав Аминов Москва шаҳридаги Олимпия қўмитаси биносида икки мамлакат федерациялари ўртасидаги Ҳамкорлик меморандумини имзолашди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари томонидан Олимпия ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, спортнинг ахлоқий ва этик қадриятларини асраш, спорт фаолиятининг барча босқичларида адолатли ўйин тамойилларини изчил қўллашда ҳамкорлик қилиш ва ҳар қандай кўринишдаги дискриминация, жумладан, ирқ, миллат, жинс ва ёшга доир камситишларни қоралашни кўзда тутади.

Шунингдек федерациялар допингга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилади, халқаро спорт майдони ва бошқа соҳаларда ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг