Ўзбекистон вакили илк бор ТДТ бош котиби лавозимини эгаллади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди.
Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.
Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 26 майдаги қарори билан ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter