Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон вакиллари «ITB Берлин-2019» халқаро кўргазмасида қатнашмоқда

Ўзбекистон вакиллари «ITB Берлин-2019» халқаро кўргазмасида қатнашмоқда

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Жорий йилнинг 6-10 март кунлари Ўзбекистоннинг миллий стенди «ITB Берлин-2019» халқаро туристик кўргазмасида намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

«ITB Берлин» – бу 48 йилдан зиёд вақт мобайнида Европа Иттифоқида ўтказилиб келинадиган, дунёнинг 180 та мамлакатидан 10 мингдан зиёд сайёҳлик компаниялари иштирок этадиган энг йирик сайёҳлик кўргазмаларидан биридир.

Берлин туризм конгресси 12 йиллик фаолияти давомида Берлин конвенцияси (200 га яқин сессия) доирасида амалга оширилиб келинади. «ITB Берлин» Конвенциясида ҳар йили дунёнинг етакчи соҳа мутахассислари ва 400 дан ортиқ машҳур спикерлари иштирок этади.

Бу йилги кўргазмада мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини кўрсатувчи Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва мамлакатнинг 12 та етакчи сайёҳлик компаниялари вакиллари киради.

Кўргазма давомида хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ва музокаралар олиб борилиши кутилмоқда, унда бугунги кундаги Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги ютуқлари, шунингдек, мамлакатимиз виза қонунчилигидаги амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг