Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пневматик қурол сотиб олиш учун кимнинг рухсати керак?

Пневматик қурол сотиб олиш учун кимнинг рухсати керак?

Фото: «ТВК»

«Пневматик қурол сотиб олмоқчиман. Бунинг учун ички ишлар органларидан рухсатнома олиш ва рўйхатдан ўтказиш шартми?»

Мазкур саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патрул-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Т.Т.Арипов жавоб берди:

— Ўзининг техник хусусиятига кўра пневматик қурол (ўқ(маркерли шарик)ни отиш учун) сиқилган газсимон модданинг (ҳаво, азот, карбонат ангидрид гази) қуввати ишлатиладиган қурол турига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар Рўйхатининг 38-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган рухсат бериш ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларни беришга ваколатли органлар Рўйхатининг 10-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари рухсатномалари асосида фақат ўқотар ов ва спорт қуроллари ҳамда уларга ўқ-дориларнинг сотиб олиниши, олиб юрилиши ва фойдаланилиши, республика ҳудудига олиб кирилиши ва республикадан олиб чиқилиши амалга оширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган.

Шу муносабат билан, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга пневматик қуролни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш-олиб чиқиш, республика ҳудудида сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ёки бошқа турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилиши кўзда тутилмаган.

Ўз навбатида, ички ишлар органлари томонидан пневматик қурол муомаласи тартиби тўғрисида бирор-бир тушунтириш берилиши белгиланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг