Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентга дурагайлашган тут дарахти кўрсатилди

Президентга дурагайлашган тут дарахти кўрсатилди

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Andijan Silk.Co» қўшма кархонасига ташрифи чоғида «Марҳамат - 2017» тути ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали ўстирилган. Унинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, «Марҳамат - 2017» навидан 40 тоннагача барг олиш мумкин.

— Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа - тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг