Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ЖЧ-2018 фаворити кимлигини айтди

Путин ЖЧ-2018 фаворити кимлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасини асосий фаворит деб атади. Бу ҳақида «Газета.ru» нашри хабар берган.

Бундан ташқари Россия раҳбари мамлакат инфраструктурасини яхшилашни мақсад қилаётгани ва жаҳон чемпионати бунга ёрдам беришини маълум қилган.

«Биз жаҳон чемпионати бутун дунё учун байрам бўлишини истаймиз ва, ўйлайманки, бунга эришамиз», — деган Путин.

Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг