Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси ҳудуд ёшлари кўпроқ ўқишга кирмоқдалар?

Қайси ҳудуд ёшлари кўпроқ ўқишга кирмоқдалар?

Фото: «darakchi.uz»

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар қайси вилоятдан кўп?

Эъзоза Очилова, абитуриент, Пахтачи тумани

Саволга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди:

— 2016/2017 ўқув йилидаги бакалавриат таълим йўналишлари учун ўтказилган тест синови натижаларига асосан, талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг вилоятлар кесимидаги умумий кўрсаткичи қуйидаги жадвалда келтирилган:

    Ҳудуд      Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар сони

1. Қорақалпоғистон Р. 4597
2. Андижон вилояти   3834
3. Наманган вилояти 4107
4. Фарғона вилояти 6704
5. Бухоро вилояти 5216
6. Хоразм вилояти 3660
7. Сурхондарё вилояти 4319
8. Қашқадарё вилояти 7047
9. Жиззах вилояти 3088
10. Навоий вилояти 3379
11. Самарқанд вилояти 7707
12. Сирдарё вилояти 1578
13. Тошкент вилояти 4225
14. Тошкент шаҳри 6414

Жами: 65875

Ўтаётган ўқув йилида тест синови натижаларига кўра ва Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссияларига тақдим этилган тест қайдномаларига мувофиқ, 65875 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган. Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг сони ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг катта кўрсаткич Самарқанд вилояти (7707), Қашқадарё вилояти (7047), Фарғона вилояти (6704) ва Тошкент шаҳри (6414)да қайд этилганлигини кўриш мумкин. Ушбу кўрсаткич якуний эмаслигини эслатиб ўтамиз. Сабаби, бу кўрсаткичга:

тест синови қайдномалари тақдим этиб бўлингандан кейин ажратилган қўшимча ўринлар;

турли имтиёз шаклида ажратилган ўринлар;

тўлов-контракт суммасининг оширилган ставкаси асосида қабул қилинганлар;

вилоятларнинг баъзи мутахассисликларга бўлган ўткир эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ажратилган ўринлар киритилмаган.

Давлат тест маркази томонидан тақдим этилаётган ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилганда талабаликка тавсия этилган абитуриентлар фақат ўзининг ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларига эмас, балки бошқа ҳудудларда жойлашган олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганини ҳам унутмаслик лозим.

«Маърифат» газетасидан олинди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг