Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди

Қирғиз-Тожикистон чегарасида яна низо келиб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса бугун, 14 сентябр куни Боткен вилоятининг Булоқбоши ҳудудида содир бўлган. Қирғизистон чегарачилари мамлакат ҳудудида Тожикистон чегара отрядини аниқлаган.

Мамлакат Чегара хизмати маълумотида қўшни давлат ҳарбий хизматчилари томонлар ўртасида аввал эришилган келишувларни бузган ҳолда, Давлат чегарасининг белгиланмаган қисмида жанговар позицияларни эгаллагани айтилади.

«Қирғиз томонининг ҳудудни тарк этиш талабига эътибор бермай, тожик чегарачилари ўт очишган. Бунга жавобан Қирғизистон Республикаси чегарачилари ҳам қурол ишлатган. Отишмада тожик томони миномётлардан фойдаланган. Икки томоннинг бир-бирларига ўқ узиши вақти-вақти билан бошланиб, тўхтаб турибди», – дейилади Қўмита хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан қурбонлар ва ярадорлар йўқ. Боткен чегара отряди бошлиғи воқеа жойига жўнаб кетган.

Чегара хизматининг Боткен вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Қиёлбек Тўлонбоев ва Тожикистон Республикаси Чегара қўшинларининг Сўғд вилояти бошқармаси бошлиғи генерал-маёр Ҳ.Пиракзода ўртасида ўзаро зиддият авж олишининг олдини олиш мақсадида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.

Томонлар учрашишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг