Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қутб «қалпоқ»лари кичрайиб бормоқда

Қутб «қалпоқ»лари кичрайиб бормоқда

2018 йилнинг қиши Арктика ва Антарктида учун бироз илиқроқ келди.

Фото: «Xabar.uz»

Ер шарининг икки қарама-қарши қутбига яқин денгизлардаги музликлар сўнгги 12 минг йилдаги энг кичик ўлчамларигача қисқарди. Олимларнинг айтишича, ушбу ҳолат сайёрамиздаги мўътадил иқлимнинг интиҳосини билдириши мумкин. Бу ҳақида «Euronews» хабар бермоқда.

Муз ҳалқаси кун эмас, соат сайин қисқариб бормоқда. Мазкур ўзгариш сайёрамиздаги одатий иқлимни буткул ўзгартириб юбормоқда. Европадаги кучли совуқ ва Ўрта денгиз бўйидаги бир қатор мамлакатларда қор ёққанига қарамасдан, 2018 йилнинг қиши Арктика ва Антарктида учун бироз илиқроқ келди. Сайёрамизнинг аҳоли яшайдиган энг шимолий ҳудуди бўлмиш Шпицбергенда ҳам жорий йил январь ойида ўртача ҳарорат одатдагидан 6 даража юқори бўлган.

Бугунги кунда ер юзида денгиз ва океанларнинг 16 миллион квадрат километр ҳудуди муз билан қопланган бўлса, чорак аср муқаддам бу кўрсаткич тахминан 18,5 миллион квадрат километрга тенг эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг