Республика суд экспертизаси марказига директор тайинланди
Адлия вазирининг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан Халилов Акрам Ўтамуродович Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Аввалги директор Маматов Худоёр Тешаевичнинг бошқа ишга ўтгани маълум қилинди.
Шу кунгача А. Халилов Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter