Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия — жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринда

Россия — жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринда

Фото: «Ntv.ru»

Россия 2017 йил якунларига кўра ялпи ички маҳсулот бўйича жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринни банд этди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотларига таяниб «Aif.ru» хабар бермоқда.

Ўтган йили доллар курси бўйича Россияда ялпи ички маҳсулот 1,58 триллионга етди.

Рўйхатнинг энг юқори поғонасини АҚШ банд этган: 19,4 триллион доллар. Илк ўнталикда Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия етакчилик қилаяпти.

Аввалроқ «Bank of America Merrill Lynch» рейтинги бўйича Россия жаҳоннинг энг йирик ривожланаётган бозорлари орасида биринчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугунги кунда Россияда инфляция даражаси паст, шу билан бирга, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати ҳам юқори эмас.

Жорий ой бошида Владимир Путин 2018 йилнинг илк беш ойи натижаларига кўра Россияда макроиқтисодиёт барқарор эканини таъкидлаган эди. Шу даврда ЯИМнинг ўсиши 3,2 фоизни ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг