Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Янгийўлга келтирилди

Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Янгийўлга келтирилди

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор рақамига фуқаро С.Гаибова томонидан келини Ю.Сергееванинг Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида вафот этгани ва унинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга маълумот етказилди, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг биргаликда амалга оширган ташкилий тадбирлар натижасида марҳумнинг жасади Россия федерациясидан олиб келинди.

Фото: ФВВ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бортида марҳум Ю.Сергееванинг жасади Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус автомашинасида жасад халқаро аэропортдан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманига, яқин қариндошларига етказилди.

Дафн маросимлари маҳаллий ҳокимлик органлари билан биргаликда ташкиллаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг