Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди

Самарқандда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси З.К. пора устида қўлга олинганига оид хабар тарқалди. Xabar.uz сўровига жавобан айни маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Унга кўра, жорий йилнинг 3 август куни ҳуқуқни муҳофа қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда З.К. ўз юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчига енгиллик қилиб берганлиги эвазига таъмагирлик йўли билан талаб қилган 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Шу куни терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг