Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда безорилар бир оиланинг беш аъзосини жароҳатлади

Самарқандда безорилар бир оиланинг беш аъзосини жароҳатлади

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи Т.Р.,  С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар «Боғихон» МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик оқибатида унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.(исмли аёл), отаси Т.Ю., укаси Ш.Ю. ва 2 нафар қариндошларини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Ш.Ю. ва унинг 4 нафар қариндоши касалхонага ётқизилган. Т.Р., С.Д. ва унинг 2 нафар укаси қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг