Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамиздаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи тусига кирди (фото+видео)

Сайёрамиздаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи тусига кирди (фото+видео)

Фото: «twitter.com»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи муносабати билан сайёрамиздаги энг баланд осмонўпар бино — «Burj Khalifa» мамлакатимиз байроғи тусига кирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 март куни Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум билан учрашганди.

Бу ташриф ҳақида Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг