Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Содиқ Сафоев Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Содиқ Сафоев Япониянинг олий ордени билан мукофотланди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш ва дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик хизматлари учун «Кўтарилаётган қуёш ордени катта тасмаси» ордени билан тақдирланди.

Бу ҳақда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берган. 

Ушбу мукофот Япониянинг энг юқори ордени бўлиб,  Ўзбекистонда биринчи марта берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Содиқ Сафоев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори ҳам саналади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг