Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби билан учрашди

Ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби билан учрашди

Абдулазиз Комилов ва Антониу Гутерриш

Фото: ТИВ

Кеча, 15 январь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ва 2017 йил 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар кун тартибидан ўрин олган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбири, вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзуси бўйича фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг