Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телекоммуникация тармоқларидан ноқонуний фойдаланганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Телекоммуникация тармоқларидан ноқонуний фойдаланганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Фото: fmc.si

Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Ушбу қонунда телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга кўра:

  • Ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек, мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва улар фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинади.

Қонун, 2018 йил 23 октябрдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг