Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

TIME журнали бир ой асирликда сақланган украин қишлоғи аҳолисини муқовага чиқарди (фото)

TIME журнали бир ой асирликда сақланган украин қишлоғи аҳолисини муқовага чиқарди (фото)

TIME журнали янги сони муқовасини Чернигов вилоятининг Ягодное қишлоғи аҳолисига бағишлади.

Ушбу фотони маҳаллий фуқаро Олга Меняйло суратга олган. TIME журнали бир ой асирликда сақланган қишлоқ аҳолиси ҳақида материал тайёрлади.

2022 йилнинг 3 мартида рус қўшинлари Ягодное қишлоғига киришади. Улар аҳолини уйларидан ҳайдаб, қишлоқдаги мактабнинг ертўласига жойлаб, асирликка олишади.

Руслар деярли бир ой давомида, 30 мартга қадар Ягодноенинг барча аҳолисини – 360 дан ортиқ кишини, жумладан, болалар ва қарияларни ертўлада ушлаб туришган.

Уларнинг ухлайдиган жойи йўқ эди, ҳаво етишмас, одамлар бир неча нафари шу ертўлада ҳалок бўлишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг