Тошкентда 11 ёшли бола бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Кеча, 12 май куни Тошкент шаҳрида нохуш воқеа рўй берди. «Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, 11 ёшли бола бевақт ҳаётдан кўз юмган.
Хабар берилишича, соат 21:30 да Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ўқувчиси С.М.Н. (2007 йилда туғилган) Зулфияхоним кўчаси «Локомотив» боғида чархпалакда учаётган вақтида ҳушидан кетган.
Болакай зудлик билан 1-шаҳар клиник шифохонасининг қабул бўлимига олиб борилган вақтида вафот этган.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter