Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда иссиқ сув қувурлари чидамлилиги оммавий текширилади

Тошкентда иссиқ сув қувурлари чидамлилиги оммавий текширилади

Фото:«Тошиссиқуввати»

Тошкентда 2019-2020 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик муносабати билан 18 апрелдан 26 апрелгача айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилмаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва пишиқлиги юқори босимда синовдан ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилмоқда. 

«Синов даврида иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар кузатилиши мумкин. Йўлларнинг қатнов қисмига ва пиёдалар йўлакларига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боис ҳайдовчи ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги фуқароларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади» дейилади хабарда.

Синов ўтказилувчи иссиқлик манбалари куни ва рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

Олдинроқ, Тошкентнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилиши хусусида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг