Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тулада 40 нафар бола ўтирган автобус йўлдан чиқиб кетди

Тулада 40 нафар бола ўтирган автобус йўлдан чиқиб кетди

Фото: Россия ФВВ

Россия федерациясининг Тула области Волинцево қишлоғи яқинида автобус йўлдан чиқиб кетди. Ўша вақтда салонда 39 (бошқа маълумотларда 40) нафар бола, икки ҳайдовчи ва етти кузатувчи бўлган.

Йўл ҳалокати натижасида қурбонлар бўлмади. Фақат бир педагог тан жароҳатлари олган. Унга ўша жойнинг ўзида ёрдам кўрсатилди ва касалхонага олиб боришнинг зарурати бўлмаган. Бошқа ҳеч ким жабр чекмади.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб борган. Болалар Орел шаҳрига қайтариб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 3 февралда Россия федерациясининг Калуга областида 33 нафар болани олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетган эди. Етти инсон ҳалок бўлган, улардан 4 нафари болалар эди. Автоҳалокатга музлаган йўл ва инсон фактори сабаб қилиб кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг