Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинадан қочаётган ёлланма қотиллар Молдовада қўлга тушди (видео)

Украинадан қочаётган ёлланма қотиллар Молдовада қўлга тушди (видео)

Фото: Спутник

Молдовада ўтказилган махсус операция чоғида Украинадан Туркияга қочиб ўтмоқчи бўлган озарбайжонлик икки ёлланма қотил қўлга олинди. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.

Қўлга олинганлар шу йилнинг март ойи охирида Харьковда ёлланиб одам ўлдиришда айбланмоқда.

Молдова нашрларида айтилишича, озарбайжонликлар Украинанинг жиноий тўдаларига алоқадор. Уларнинг тақдири яқин 72 соат ичида ҳал этилади.

Маълум қилишларича, мазкур икки шахс 29 март куни Харьковдаги ресторанларнинг бирида отишма содир этган. Оқибатда бир киши воқеа жойида вафот этган, яна бир неча киши жароҳат олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг