Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ургутда Наврўз! (фоторепортаж)

Ургутда Наврўз! (фоторепортаж)

Наврўз муносабати билан Ургут истироҳат боғида байрам сайли бўлиб ўтди. 2018 йил 17 март.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 17 март куни Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди.

Эрта тонгдан Ургут истироҳат боғи олдида карнай-сурнай садолари  янграб халқни байрам сайлига чорлади. Сайилда тумандаги маҳаллалар, таълим муассасаларининг миллий ҳунармандчилик буюмлари, баҳорий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган дастурхонларга, наврўзнинг шоҳ таоми сумалак, ҳалим ва ҳалисалар тортилди.

Истироҳат боғининг 5 та жойида саҳна ўрнатилди. Вилоят ва туманимизнинг таниқли хонандалари томонидан куй ва қўшиқлар янгради.

Туманнинг «Бешқарсак» фолкьлор этнографик жамоаси томонидан миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизларимизни тараннум этувчи саҳна чиқишлари, намойиш этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг