Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чет эллик ижодий гуруҳларга дрон олиб киришга рухсат берилди

Чет эллик ижодий гуруҳларга дрон олиб киришга рухсат берилди

Фото: «iPhones.ru»

Чет эл ижодий гуруҳларига Ўзбекистондаги маданий-тарихий ёдгорликлар, табиат бойликларини тарғиб қилиш мақсадида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратлари, жумладан дронларни вақтинча олиб киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 29 майдаги 398-қарори билан 2014 йил 26 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан ноқонуний фойдаланишдан огоҳлантириш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиш киритилган.

Янги тартибга кўра, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни хоҳлаган ижодий гуруҳлар Давлат туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлигига ижодий гуруҳ ва тасвирга олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига уларни вақтинча олиб кириш ва фойдаланишга рухсат бериш ҳақида мурожаат қилишлари лозим.

Юқоридаги муассасалардан бири Мудофаа вазирлиги ва Хавфсиз парвозлар устидан назорат давлат инспекциясини бу ҳақда огоҳлантиради ва шундан сўнг ижодий гуруҳга олинган рухсатни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг