Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойнинг «сунъий Қуёши» ҳадемай порлай бошлайди (фото)

Хитойнинг «сунъий Қуёши» ҳадемай порлай бошлайди (фото)

Фото: «Chinanews.com»

Хитой физиклари термоядро синтезига мўлжалланган синов реакторини яратишни тугаллаш арафасида туришибди. Бу ҳақда «Asia Times» ёзмоқда.

Нашр хабарига кўра, бу қурилма ёрдамида хитойлик олимлар ҳақиқийсига анча яқинлашган термоядровий реакция содир этишмоқчи. Бу эса ишончли, арзон ва туганмас энергия манбаи, демак.

Фото: «Xinhua»

Хитой миллий ядро корпорацияси раҳбари Дуань Сурунинг таъкидлашича, олимлар шу йилданоқ энергия олишнинг «саноат кўлами»га чиқишни режалаштиришган.

Фото: «Xinhua»

Маълумотларга кўра, шунга ўхшаш синов реактори илк маротаба 90-йилларнинг ўрталарида синаб кўрилган бўлиб, ўшандан бери технология такомиллаштириб келиняпти. Олимларнинг таъкидлашича, термоядро реакторининг «ишчи» ҳарорати 105 миллион даражадан кам бўлмайди.

Фото: «Xinhua»

Тадқиқотчиларнинг мақсади — плазма импульсини бир минг сонияга етказиш. Шу натижа қайд этилса, реакторларга нафақат саноат корхоналарини, балки бутун бошли шаҳарларни ҳам улаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, хитойликлар «сунъий Ой» яратиш ишларини ҳам давом эттиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг