Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижга пул жўнатиш энди янада қулай!

Хорижга пул жўнатиш энди янада қулай!

Бундан аввал халқаро пул ўтказмалари тизими орқали хорижга пул ўтказиш фақатгина нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағлари тақдим қилинган тақдирда амалга оширилар эди. Бу ҳолат мижозлар учун муайян қийинчиликларни туғдирган.

Мижозларнинг истак ва таклифлари ҳамда бугунги кун талабларини инобатга олган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида халқаро пул ўтказмалари тизимидан фойдаланиш қоидалари янада соддалаштирилди ва қўшимча қулайликлар яратилди.

Айни вақтда халқаро пул ўтказмалари тизимида максимал даражада қулай шароитлар яратиди, жумладан, нақд ва нақдсиз пул маблағларини омонат ҳисоб рақами ёки пластик карточкага тушириш орқали ҳеч қандай тўсқинликсиз олиш ва жўнатиш имконияти жорий этилди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали ўз маблағингизни хоҳишингизга қараб, қуйидаги талаблар асосида жўнатишингиз ва олишингиз мумкин:

Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келган маблағни олиш турлари:

  • Нақд чет эл валютасида;
  • Нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасида, яъни мижоз номига очилган чет эл валюта омонат ҳисоб рақамига ёки унинг номига очилган чет эл валютасидаги халқаро пластик картасига ўтказиб берилиши;
  • Нақд миллий валютасида;
  • Нақдсиз кўринишдаги миллий валютада, яъни мижоз номига очилган миллий валюта омонат ҳисоб рақамига ёки унинг номига очилган миллий валютадаги пластик картасига ўтказиб берилади.

Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали маблағни жўнатиш турлари:

  • Нақд чет эл валютасини топшириш орқали;
  • Нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасида, яъни мижоз номига очилган чет эл валюта омонат ҳисоб рақамидан ёки унинг номига очилган чет эл валютасидаги халқаро пластик картасидан маблағлар ечиб олиниб жўнатиш;
  • Нақд миллий валютасида (конвертация);
  • Мижоз номига очилган миллий валюта омонат ҳисоб рақамидан ёки унинг номига очилган миллий валютадаги пластик картасидан (конвертация)

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва сиз учун янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалидан, (0371) 120-45-38 телефон рақамидан ёки қуйидаги электрон манзилдан олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг