Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотин-қизлар қўмитасининг «Telegram»даги канали ишга тушди

Хотин-қизлар қўмитасининг «Telegram»даги канали ишга тушди

Фото: «Norma.uz»

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини доимий ёритиб бориш ҳамда жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш мақсадида «Telegram» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини ташкил қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу каналда Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига доир барча янгиликлар ва соҳада юз бераётган ўзгаришлардан линк кўринишида хабардор бўлиш имконияти тақдим этилади. Каналдаги янгиликлар ўзбек ва рус тилларида жойлаштириб борилади.

Қўмитанинг «Telegram»даги  расмий каналига аъзо бўлиш учун телеграмингиздаги қидирув йўлакчасига @wcuuz деб қидирув бериш ва JOIN тугмасини босиш лозим. Ёки қуйидаги ҳаволани босиш орқали каналга автоматик тарзда қўшилиш мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг