Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хурмони кўп ейиш соғлик учун хавфлими?

Хурмони кўп ейиш соғлик учун хавфлими?

Фото: «Hochyvseznat.ru»

Ҳаддан ташқари кўп хурмо истеъмол қилиш жиддий жарроҳлик аралашувига сабаб бўлади. 2019 йили февралда Москвада бир эркак ана шундай операцияни бошидан ўтказган. Пенсионер шифокорларга қорнидаги тўлғоқсимон оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, уч кундан бери ич келмаслигидан шикоят қилган. Кўп хурмо еб қўйиши оқибатида ўткир ингичка ичак бекилиб қолган. Операцияда маълум бўлишича, эркакнинг ошқозонида фитобезоар — ёт жисм юзага келган: у ҳазм бўлмайдиган дағал тўқималар тўпланиши натижасида ҳосил бўлган. Яқинда шунга ўхшаш ҳодиса бошқа бир беморда қайд этилди — у ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, деб ёзади «aif.ru».

Хурмо таркибида ошловчи ва бириктирувчи танин моддаси ва ўсимлик толаси бисёр. Ошқозоннинг нордон муҳитида улар полимеризацияга учрайди ва гелли қуйқа (фитобезоар) ҳосил қилади. У ошқозонда ҳазм бўлмайди. Ичакка тушгач, ичакни бекитиб қўяди.

Фитобезоар кўпинча ўсимлик клетчаткаси, хурмо, олхўри, гилос, узум, анжир меваси данаги ёки уруғи пўстидан ҳосил бўлади. Фитобезоарнинг юзага келиш тезлиги унинг органик табиатига боғлиқ бўлиб, 1-5 кундан 10 йилгача чўзилиши мумкин.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, фитобезоар, айниқса, хом хурмадан жуда тез ҳосил бўлади. Унинг таркибида кўп миқдорда смоласимон ва бириктирувчи моддалар бўлиб, улар овқат қолдиқларини, энг аввало, ўсимликларни елимлаб, зич ҳолатга келтиради. Пишган хурмо ҳам хавфли, қачонки жуда кўп истеъмол қилганда.

— Кунига 150 граммгача хурмо ейиш мумкин, бундан ортиғи зарар. Бу меванинг ҳазми жуда оғир. Диетотерапия томонидан қараладиган бўлса, қанд, инсулинга резистентлик, диабетдан қийналаётган беморлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши лозим. Хурмо таркибида углевод кўп, шу боис бу мевани кунига бир марта — 150 граммгача ейиш кифоя. Шунда ҳам кечаси эмас. Яхшиси, пишган хурмони танлаб, истеъмол қилаётган миқдорини назорат қилиш керак. Ҳатто иккита хурмони егандан кейин ҳам қорин оғриб қолиши мумкин. Чунки мева ошқозон учун ниҳоятда тажовузкор. Таркибидаги микроэлементларга келсак, магний жуда кўп, — дейди шифокор диетолог-гастроэнтеролог Маргарита Куц.

Гастроэнтерологларнинг таъкидлашича, фитобезоар ҳосил бўлишига кўпроқ ошқозон мотор фаоллиги етарли бўлмаган беморлар мойил бўлишади. Даво мақсадида шифокор безоарни эритувчи махсус препаратларни буюради, шунингдек, эндоскопик фрагментация техникасини қўллайди. Оғир ҳолатларда жарроҳлик аралашуви талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг