Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда трансформер автомобиль яратилди (видео)

Японияда трансформер автомобиль яратилди (видео)

Фото: «NV.ua»

Япониялик муҳандислар икки ўриндиқли автомобилга айлана оладиган «J-deite RIDE» роботини тақдим этди. Видеодан кўриш мумкинки, трансформация жараёни атига бир неча дақиқа давом этади, деб хабар берди «NV.ua».

Мазкур робот «Asrates Corp» фирмасининг муҳандислари томонидан яратилган. Компания ходимлари лойиҳа устида уч йил иш олиб борди ва натижада 4 метрли автомобиль пайдо бўлди. У бир дақиқа вақт ичида 3,7 метрли роботга айланади. Агрегатнинг трансформация жараёни салон ичида йўловчилар бўлсада амалга ошади.

Робот яратувчиларидан бири Кензи Исиданинг айтишича, улар анимациялардаги трансформер қаҳрамонларидан илҳомланган.

Трансформер автомобиль соатига 60 километр тезликкача ҳаракатланиши мумкин. Шунингдек, таъкидланишича, машинани масофадан туриб ҳам бошқарса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг