Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар кунида ёш оилалар учун байрам совғаси

Ёшлар кунида ёш оилалар учун байрам совғаси

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Яккабоғ туманида қад ростлаган «Ёшлар уйи» ёш оилаларга тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ёш оилалар учун барпо этилган «Ёшлар» уйларини топшириш маросими муносабати билан Ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгаши фаоллари, туман ҳокимлиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор самараси аҳоли фаровонлиги ва турмуш маданиятини юксалтиришдек эзгу ишларда намоён бўлаётгани алоҳида таъкидланди. 

Мухтасар қилиб айтганда, юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, буларнинг барчаси озод юртимизнинг навқирон авлодларини тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, билимли, соғлом ва баркамол вояга етишларини таъминлашга қаратилган эзгу ишлардир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг