Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юз мингдан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Юз мингдан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида, Беруний туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Д. шартли харидорга чет давлатда ишлаб чиқарилган 500 қутида жами 30.000 дона пиротехника воситаларини 11,5 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Худди шундай яна бир ҳолатда Қўнғирот туманида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада фуқаро Г.Ж. томонидан чет давлатда ишлаб чиқарилган 18.000 дона пиротехника воситаларини 4.500.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, биргина Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йил бошидан жами 12 та ҳолатда умумий қиймати 25 миллион сўмдан ортиқ бўлган 105.543 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу эса аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган 105.543 та ҳолатнинг олди олинди дегани. Лекин шунга қарамасдан, пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар ҳали ҳам орамизда кўп ва божхона органлари томонидан хавфли ҳисобланувчи ушбу воситаларнинг айланмасига қарши тизимли кураш давом эттирилади.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари омонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг