Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилги Давлат дастури кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

2018 йилги Давлат дастури кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

Фото: «Uzpse.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабр куни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» йилида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишни имзолади.

Фармойишга кўра, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов бошчилигида дастур лойиҳасини тайёрлаш бўйича жамловчи ишчи гуруҳи ташкил этилди.  Ишчи гуруҳ зиммасига 2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишни танқидий таҳлилдан ўтказиш, йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, жамоатчилик, миллий ва халқаро экспертлар фикрини ўрганиш натижаларини жамлаш вазифаси топширилган.

Дастур лойиҳаси 2018 йилнинг 5 январига қадар тайёрланиши лозим, сўнг 5—15 январ кунлари оралиғида лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Ушбу муҳокама натижалари ва келиб тушган таклифлар таҳлили асосида 20 январ кунига қадар давлат дастурининг якуний лойиҳаси тайёрланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг