Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий қилди

Эрон ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Эроннинг Тошкентдаги дипломатик миссияси маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кун қолишлари учун виза олишлари талаб қилинмайди.

Қайд этилишича, бошқа турдаги визалар учун тартиблар ўз кучида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари 16 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларини 30 кундан ошмаган муддатда ушбу мамлакат ҳудудида бўлишлари даврида виза талабларидан озод этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг