Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: «sirdaryo.uz»

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, ташриф давомида бош вазир раислигида вилоят маркази Гулистон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2, 6, 25-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан, Гулистон шаҳри ҳокими Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаев ўрнига Тўлқинжон Тўланович Дадабаев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Т.Дадабаев 1965 йил Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Бугунги кунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг