Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин биринчи марта Жанубий Корея раҳбари билан учрашуви ҳақида гапирди

Ким Чен Ин биринчи марта Жанубий Корея раҳбари билан учрашуви ҳақида гапирди

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Бугун, 10 апрель куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея меҳнат партияси йиғилишида АҚШ ва Жанубий Корея президентлари билан учрашиши ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.

Ким Чен Иннинг Жанубий Корея раҳбари билан музокаралари демилитаризациялашган ҳудуд —Пханмунджомдаги «Тинчлик уйи»да бўлиб ўтади.

Икки корейс давлати муносабатларининг илиқлашуви Шимолий Корея терма жамоасининг Пхенчхонда ўтказилган олимпия ўйинларидаги иштирокидан сўнг кузатилди. Шундан сўнг Жанубий Корея делегацияси шимолликлар билан учрашувда Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида учрашув ташкил  этиш таклифини олишга ҳам эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг