Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент икки йирик давлат етакчиси билан музокара ўтказди: тафсилотлар

Президент икки йирик давлат етакчиси билан музокара ўтказди: тафсилотлар

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрига амалий ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти Жоко Видодо билан учрашди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Барча даражалардаги ўзаро мулоқотларнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.

Самарали ҳамкорликни, шу жумладан иқтисодий соҳада “йўл харитаси”ни қабул қилиш орқали кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни давом эттиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг