Саида Мирзиёева Ню-Йоркда «BlackRock» раҳбарияти билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ню-Йоркда «BlackRock» раҳбарияти билан учрашди.
Унда компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Донилон, «Global Infrastructure Partners» раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлеси, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарлз Ҳатами қатнашди.

Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилинди. «BlackRock» ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда, деди Саида Мирзиёева.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter