Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистонга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади.

Икки кунлик сафар давомида давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади.

Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг