Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтади

Фото: «President.uz»

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «KUN.UZ» сайти хабар тарқатди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳолати ва амалга оширилаётган чоралар бўйича ўтказилади.

Хабарда қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида барча вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар, Молия, Иқтисодиёт, Маданият, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари масъул шахслари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, туман (шаҳар)лар бош архитекторлари, Ёшлар иттифоқининг, «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармаларининг вилоят, туман, шаҳар бўлими раислари, ОАВ раҳбарлари ҳамда имом-хатиблар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари директорлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари қатнашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг