Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзда ишсизлик масаласини кўтарди

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзда ишсизлик масаласини кўтарди

Фото: «President.uz»

Қашқадарё вилоятида 2018-2019 йилларда туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш режасига кўра 167 та лойиҳа амалга оширилади. Уларда тарихий-маданий обидаларни таъмирлаш, тармоқни ахборот технологиялари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар учун меҳмонхоналар, дам олиш ва кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш, туристларга миллий маданиятимизни кенг намойиш қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президентга Қашқадарё вилояти бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ тўловчилар сони, йирик корхоналар томонидан бюджетга тўланадиган тўловлар, жорий йилги прогноз кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев аҳолининг дунёқарашини ўзгартириш, солиқ базасини кенгайтириш эвазига бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қашқадарё вилоятида ичимлик сув таъминотини яхшилаш, Тошгузар-Шаҳрисабз-Китоб темир йўлини модернизация қилиш ва электрлаштириш ишлари тўғрисида маълумот берилди.

Президент жорий йил 1 августгача «Афросиёб» поезди қатновини Шаҳрисабзгача йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.

Шаҳрисабз шаҳар ва туманида меҳнат бозорини барқарорлаштириш, ишсизларни касбга ўқитиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев барча лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг