Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Бразилия ва Швейцария плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ-2018. Бразилия ва Швейцария плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ-2018 мусобақаси Е гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Сербия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бразилияликлар ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа Бразилия учинчи турда ғалабага эришган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни олди ва 1/8 финалда Мексика билан куч синашадиган бўлди. Сербия эса турнирдаги иштирокини якунлади.

ЖЧ-2018, Е гуруҳи, 3-тур

Сербия – Бразилия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 36 Паулиньо, 0:2 – 68 Тиаго Силва.

Сербия: Стойкович, Миленкович, Коларов, Рукавина, Велькович, Милинкович-Савич, Матич, Костич (Радонич, 82), Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Митрович (Йович, 89).

Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 10), Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).

Шунингдек, Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Энди Швейцария гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/8 финалга йўл олди ва Швеция билан ўйнайди.

ЖЧ-2018, Е гуруҳи, 3-тур

Швейцария – Коста-Рика 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 31 Джемаили, 1:1 – 56 Уостон, 2:1 – 88 Дрмич, 2:2 – 90, автогол Зоммер.

Швейцария: Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканжи, Шакири (Ланг, 81), Жака, Бахрами (Закария, 60), Джемаили, Гавранович (Дрмич, 69), Эмболо.

Коста-Рика: Навас, Гонсалес, Уостон, Овьедо, Акоста, Руис, Борхес, Кэмпбелл, Гусман (Асофейфа, 90), Гамбоа (Смит, 90), Колиндрес (Уоллес, 81).

Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг