ЕЧЛ: «Реал» ва «ПСЖ» кейинги босқичда, «Ювентус» мусобақа билан хайрлашди
Европа Чемпионлар лигасида 1/8 финалга ўтиш босқичи жавоб ўйинлари якунига етди.
«Аталанта» жавоб ўйинида камбэк қилиб «Боруссия Дортмунд»ни турнирдан чиқариб юборди, «Ювентус» эса икки ўйин натижасига кўра «Галатасарой»га имкониятни бой берди. «Реал» ўз майдонида ўтган ўйинда ҳам «Бенфика»ни енгди, ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» «Монако» билан жанговар дуранг қайд этиб, кейинги босқичга чиқди.
ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи. Жавоб баҳслари
Аталанта — Боруссия Д 4:1 (умумий ҳисоб 4:3)
Голлар: Скамакка (5), Заппакоста (45), Пашалич (57), Самаржич (90+8, пеналти) — Адейеми (75).
Ювентус — Галатасарой 3:2 (умумий ҳисоб 5:7)
Голлар: Локателли (37, пен.), Гатти (70), Маккенни (82) — Осимҳен (105+2), Бариш Йилмаз (119).
Реал — Бенфика 2:1 (умумий ҳисоб 3:1)
Голлар: Чуамени (16), Винисиус (80) — Силва (14).
ПСЖ — Монако 2:2 (умумий ҳисоб 5:4)
Голлар: Маркинос (60), Кварацхелия (66) — Аклиуш (45), Тезе (90+1).
Кечаги ва бугунги ўйинлардан сўнг 1/8 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди:
- Атлетико Мадрид
- Нюкасл Юнайтед
- Байер Леверкузен
- Будё-Глимт
- Аталанта
- ПСЖ
- Реал Мадрид
- Галатасарой
Чемпионлар лигасининг 1/8, 1/4 ва 1/2 финал босқичлари учун қуръа ташлаш маросими 27 феврал куни бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter