Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЕЧЛга қуръа ташланади: нима, қачон, қандай тартибда? (таҳлил)

ЕЧЛга қуръа ташланади: нима, қачон, қандай тартибда? (таҳлил)

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига бугун қуръа ташланади. 26 жамоа гуруҳ босқичи йўлланмаси тўғридан-тўғри қўлга киритган бўлса, 6 жамоа саралаш босқичи орқали ушбу йўлланмага эга чиқди. Таҳлилчи Олимхўжа Бўронов қуръа бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

Қачон ва қаерда?

Қуръа маросими 31 август куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Тадбир Монакодаги «Grimaldi Forum» саройида ўтказилади. «Спорт» канали маросимни жонли эфирда намойиш этади.

Гуруҳ босқичи иштирокчилари:

Англия: «Арсенал», «Манчестер Сити», »Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл»

Испания: «Атлетико», «Барселона», «Реал», »Реал Сосьедад», «Севилья»

Италия: »Интер», «Лацио», «Милан», «Наполи»

Германия: «Бавария», «Боруссия» Дортмунд, «Лейпциг», «Унион»

Франция: »Ланс», «Пари Сен-Жермен»

Португалия: «Бенфика», «Брага», «Порту»

Нидерландия: «Фейеноорд», ПСВ

Австрия: «Зальцбург»

Шотландия: «Селтик»

Сербия: «Црвена Звезда»

Украина: «Шахтёр»

Бельгия: «Антверпен»

Швейцария: «Янг Бойз»

Дания: «Копенгаген»

Туркия: «Галатасарой»

Қуръадан аввал 32 жамоа 4 саватчага қуйидагича бўлинади:

1-сават:

«Манчестер Сити» (Англия)

«Севилья» (Испания)

«Барселона» (Испания)

«Наполи» (Италия)

«Бавария» (Германия)

«ПСЖ» (Франция)

«Бенфика» (Португалия)

«Фейенорд» (Нидерландия)

2-сават:

«Реал Мадрид» (Испания)

«Манчестер Юнайтед» (Англия)

«Интер» (Италия)

«Боруссия Дортмунд» (Германия)

«Атлетико» (Испания)

«Лейпциг» (Германия)

«Порту» (Португалия)

«Арсенал» (Англия)

3-сават

«Шахтёр» (Украина)

«РБ Зальцбург» (Австрия)

«Милан» (Италия)

«Брага» (Португалия)

«ПСВ Эйндховен» (Нидерландия)

«Лацио» (Италия)

«Ред Стар Белград»

«Копенгаген» (Дания)

4-сават:

«Янг Бойз» (Швейцария)

«Реал Сосьедад» (Испания)

«Галатасарой» (Туркия)

«Селтик» (Шотландия)

«Ньюкасл Юнайтед» (Англия)

«Унион Берлин» (Германия)

«Антверпен» (Бельгия)

«Ланс» (Франция)

Қуръа тартиби

Бир саватчадан ўрин олган жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди. Шунингдек, бир мамлакат жамоалари бир гуруҳга тушмайди. Агар бошқа чекловлар мавжуд бўлса, бу ҳақда қуръа олдидан эълон қилинади.

Кейин-чи?

Қуръадан сўнг гуруҳ босқичи тақвими ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Жамоалар ўзаро уй-сафар тизимидан икки мартадан тўқнаш келишади. Дастлабки икки жамоа ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олади. Учинчи ўрин эгалари эса ўз иштирокини Европа лигаси турнирида давом эттилади. Тўртинчи поғонада қолган жамоалари учун еврокубоклар мавсуми якунига етади. Гуруҳдаги ўринларни аниқлашда, агар очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинлар натижаларига қаралади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари қуйидаги саналарда ўтказилади:

1-тур: 19/20 сентябрь

2-тур: 3/4 октябрь

3-тур: 24/25 октябрь

4-тур: 7/8 ноябрь

5-тур: 28/29 ноябрь

6-тур: 12/13 декабрь

Маросимда топшириладиган совринлар

Қуръа маросимида, шунингдек, мавсум-2022/2023нинг энг яхши эркак футболчиси, аёл футболчиси, эркаклар футболидаги энг яхши мураббийи ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийи совринлари ўз эгаларига топширилади.

УЕФА президенти Александер Чеферин махсус совринни Мирослав Клозега тақдим этади.

Финал

Чемпионлар лигасининг жорий мавсум финал Лондондаги «Уэмбли» стадионида 1 июнь куни бўлиб ўтади. Ушбу арена еврокубоклар финалини энг кўп қабул қилган стадион ҳисобланади — 7 марта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг